19 Январ 2021 йил 1038

Вазирликда ёш ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 18 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Хатамовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор А.Данияров,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгаши раиси, капитан Ю.Юсупов, вазирлик бошқарма, мустақил бўлим ва бўлинмаларида хизмат қилаётган  ёш ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Хатамов Президентимиз томонидан 2020 йил 25 декабрь кунидаги Ёшлар форумида “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман”, – деб таъкидлаб ўтганлигини, қолаверса”, Давлат раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга мурожаатномасида 2021 йилга “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланишининг ўзи  ёшларга эътиборни давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беришини шунингдек, ҳозирги кунда Ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар давомида ёш ходимларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларнинг қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш, улар орасидан билимли, ҳалол ва жонкуяр ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида жами 15 нафар ёш ходимлар раҳбарлик лавозимларига тайинланганлигини айтиб ўтди. Вазир ўринбосари ички ишлар органларида ёш ходимлар билан ишлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда соҳада ёш ходимларга қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш, шунингдек, учрашувда ёшлар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан қатор топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди. Қорақалпоғистон Республикаси ёш ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида илгари сурилган инновацион ташаббусларни “Қорақалпоғистон Республикаси тажрибаси” сифатида бутун республика миқёсида амалиётга жорий этиш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашув давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, сенатор А.Данияровлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Тадбирда ёшлар вазирлик раҳбариятига ўзларининг таклифлари билан фаол иштирок этишди.
Учрашув давомида, эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидага самарали меҳнатлари ҳамда ички ишлар органлари ёш ходимларига намуна бўлиб келаётганлиги учун бир гурух ёш ходимларга ва уларнинг ота-оналари вазирликнинг ташаккурномалари ва совғалар топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech