Вазирликнинг ППХваЖТСБ ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 3 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБ ходимлари томонидан вазирликнинг тиббиёт бўлими қарашли госпитали атрофини кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати