25 Январ 2021 йил 1154

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИНСПЕКТОРЛАРГА САЙЁР ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ  

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 20 январь кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан, Вазирлик Малака ошириш институти ва унинг ҳудудий филиалларида ички ишлар органлари тизимидаги хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг билим ва касбий маҳоратини мустаҳкамлаш бўйича хизматдан ажралган ҳолда қисқа муддатли сайёр малака ошириш ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, Вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Бекимбетов, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Тажимбетов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлар иштирокида ўқув курси олди учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Вазир ўринбосари полковник И.Ахмедов, Президентимиз бошчилигида ички ишлар органларида сўнги тўрт йил мабойнида ўтказилган ислоҳотлар ва унда қўйилган асосий талаблар, бугунги кунда ички ишлар органи ходимлари олдига қўйилаётган асосий вазифалар, шунингдек, соҳа ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари, унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тушунтирилди.
Шунингдек, Институтнинг катта ўқитувчиси подполковник У.Туймабаев, ўқув курсига жалб қилинган тингловчиларга тасдиқланган кун тартиби, ўқув-хизмат интизоми ҳамда тингловчилардан тест шаклида олинадиган имтиҳонларни ўтказиш тартиблари батафсил тушунтирилди.
Шу билан бирга, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Тажимбетов, ўқув курсида тингловчилар томонидан тасдиқланган мавзуларни ўзлаштиришда фаол иштирок этишлари, белгиланган имтиҳонларни юқори кўрсаткичлар билан топширишлари ҳамда ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатьий риоя қилишлари ҳақида тўхталди, дейди, Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори подполковник Сапарбай Алламбергенов. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech