19 Сентябр 2025 йил
19
Нукус шаҳридаги криминоген вазият оғир бўлган "Халқлар дўстлиги" маҳалласи еттилигининг ишлари ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.А.Избасаров ҳамда ИИВ Академияси факультет бошлиғи С.Бердиқуловлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 август кунги ПҚ-253-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг эрта олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарорига асосан Нукус шаҳридаги криминоген вазият оғир бўлган "Халқлар дўстлиги" маҳалласи еттилигининг ишлари ўрганилди. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва маҳаллани қизил тоифадан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасининг ҳар бир банди бўйича олиб борилаётган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.