18 Ноябр 2024 йил
399
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Мўйноқ тумани ҳокимлигида «Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 50-кунлик» профилактик тадбирида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди
Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Мўйноқ
тумани ҳокимлигида «Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 50-кунлик» профилактик тадбирида
амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Мўйноқ тумани ҳокими Бахтияр Менглибеков очиб
берди. Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр
Торебеков сўзга чиқиб бугунги кунда республикамиз ҳудудида ўтказилаётган
«Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 50-кунлик» профилактик тадбирида амалга оширилиши
лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт
олдини олиш ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида ишларни жадаллаштириш
бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди. Шунингдек куз қиш мавсуми вақтида
ис газидан заҳарланиш ҳамда юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳолатларнинг олдини
олиш борасида корхона ташкилот раҳбарларига вазифалар белгиланиб берилди.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати