27 Ноябр 2020 йил 1107

Хива шаҳрига саёҳат.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва вазирликнинг ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирги вақтда истеъфода бўлган нуронийлар ва бир гуруҳ ёш ходимлар Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди. Саёҳатчилар Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Маҳмуд масжиди, Шерғозихон мадрасаси, Аллақулихон масжидларида бўлишди. Шунингдек, Султон уаис Бобо, ва Абу Райҳон Беруний зиёратгоҳлари, Жалолиддин Мангуберди ва Авесто ёдгорлиги, монументи тарихий обидалари ва  муборак қадамжолари зиёрат қилинди.
Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлдилар.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ фахрийлари ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари Хоразмлик ҳамкасблари билан фикр алмашди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech