17 Январ 2021 йил 972

Ходимга пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бериуний тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи майор И.Юлдашевга шу туманда истиқомат қилувчи М.Х мурожат қилиб, биометрик паспорт оладиган танишларига навбатсиз тез орада расмийлаштириб бериш эвазига хар бир шахсдан 100 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ҳолат юзасидан майор И.Юлдашев вазирлик раҳбариятига  билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асос, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва Бериуний тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, майор И.Юлдашевнинг хизмат хонасида фуқаро М.Х 200 минг сўм пулларни пора тариқасида, майор И.Юлдашевга бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech