15 Январ 2021 йил 1009

Ходимларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 январь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Чимбой, Кегейли, Қораўзак Тахтакўпир тумани ва Хўжайли тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай ва Нукус тумани ички ички ишлар бўлимлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари билан вазирлик раҳбариятининг ички ишлар органлари ходимлари орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, ўнинг ўринбосарлари полковник И.Ахмедов ва подполковник О.Турдыбаев вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи подполковник Ш.Қудияровлар қатнашди.
Учрашувларда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан,  балки ходимларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, ходимларга, уй-жойлар ва автотранспортлар олиш учун имтиёзли кредитлар ажиратилаётлигини, саломатлигини тиклаш учун дам олиш ва даволаниш масканларига тиббий йўлланмалар, шунингдек, фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома)лар  берилаётганлигини, бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб,  келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш  лозимлигини айтиб ўтди.
Учрашув давомида, ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди. 
Шунингдек учрашув давомида, Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари равишда топширилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech