Ходимлар ўртасида коррупция жиноятларининг олдини олиш ва тартиб интизом бўйича учрашувлар бўлиб ўтди
Коррупция жамият тараққиётига ғов бўлувчи хатарли иллатлардан ҳисобланади. Бугунга кунда мазкур иллатларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ички ишлар ходимлари томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш порахўрлик каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан профилактик учрашувлар ўтказилмоқда.
Учрашувлар давомида ички ишлар ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупцион ҳолатлар таҳлил этилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги бу каби иллатлар тизим фаолиятига салбий таъсир этиши ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги Бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати