Хўжайли туманида профилактика инспекторининг хонадонида “Оилавий Болалар уйи”ни ташкил этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол ўсиб-улғайишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август кунидаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275 сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Оилавий Болалар уйлари” ташкил этилиб, эзгу ишлар давом этмоқда.
Бугун Хўжайли туманида жойлашган "Муртазабий" Маҳалла фуқаролар йиғинида Хўжайли тумани ИИБ профилактика инспектори Атамуратов Амангелди ҳамда Базарбаева Садоқотлар томонидан ўзларининг 2 нафар фарзанди бўлиши билан бир қаторда, эзгу ишга қўл уриб, хонадонида “Оилавий Болалар уйи”ни ташкил этди.
“Оилавий Болалар уйи”нинг очилиш тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Б.Юсупов, Меҳрибонлик уйи директори С.Сон, туман сектор раҳбарлари ҳам кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёш авлод таълим тарбиясига қаратилаётган эътибор ҳақида айтиб, ушбу ўғил-қизларнинг келажакда маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдиришди.
Тадбирда, болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Сўнг тадбир иштирокчилари болалар билан биргаликда боғ яратиш мақсадида, мевали дарахтлар кўчатларини экишди ҳамда ўйда болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати