18 Октябр 2025 йил
177
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон ва ПҚ-253-сон қарорлари ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедра мудири ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан Нукус шаҳрида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан,
Нукус шаҳридаги "Халқлар дўстлиги," "Мустақиллик,"
"Якка терак," "Янгибозор" ва "Кўҳна қалъа"
маҳаллаларининг криминоген ҳолати илмий-амалий жиҳатдан ўрганилди. Ўрганишлар
давомида маҳалла ҳудудида содир этилган ҳамда олди олиниши мумкин бўлган
жиноятларнинг омиллари, ҳудуддаги "жиноят ўчоқлари" аниқланиб, уларни
бартараф этиш бўйича илмий ташхис асосида таклифлар тайёрланди.
Профессор-ўқитувчилар
томонидан криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ишлаб чиқилган ҳудудий "йўл
хариталари" ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича
чора-тадбирларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланди.