6 Август 2025 йил 937

Бўзатов тумани ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари бўлими ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бўзатов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз фуқароларнинг ва меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг, шунингдек олий ўқув юртларини битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар маркази биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида Бўзатов туманида жойлашган иш берувчи муассаса ва корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка якунида бир қатор фуқаролар ва олий ўқув юртлари битирувчиларига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Text to speech