“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 ноябрь куни ўтказган йиғилишида берилган топшириғига кўра, жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти вазирлик аппарати ҳамда ППХваЖТС бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.
Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Бу ишларни баҳор ойларигача давом этиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати