20 Сентябр 2021 йил 505

Яхшилик албатта қайтади акцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4592-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида беғараз донорлик фаолиятини ташкил этиш, қон маҳсулотлари захираларини янгилаб бориш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари “Яхшилик албатта қайтади” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика қон қуйиш марказида топшириш акциясида иштирок этишди.
“Яхшилик албатта қайтади” шиори билан ўтказилаётган акцияда қатнашяпмиз, бизнинг топширган қонимизни унга муҳтож бўлган беморларга фойдаси тегса бундан жуда ҳурсан бўламан: - дейди катта сержант А.Татлимуратов .

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech