24 Май 2020 йил 1955

Ёш ходимларнинг хизмат кўникмаларини ошириш йўлида.

      Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат этиш истагини билдирган, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимларида хизмат қилган олий маълумотга эга бўлган номзодлар орасидан 22 нафари танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг буйруғи асосида ички ишлар органлари хизматига қабул қилинди.
      Хизматга қабул қилинган ёш ходимларнинг хизмат фаолиятида натижадорликка ва юклатилган вазифаларни самарали бажаришга интилишни сингдириш, уларда амалий иш кўникмаларини шакллантириш ва хизмат бурчига масъулият ва ташаббускорлик билан муносабатда бўлишларини тарбиялаш, шунингдек уларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарликларини ошириш юзасидан жорий йилнинг 2 май кунидан 21 май кунига қадар вазирликнинг ўқув синфида махсус режа асосида ўқув йиғини ташкил этилди.
      Мазкур ўқув йиғинини самарали ва натижали ташкил этиш юзасидан вазирликнинг соҳавий хизматларидан тажрибали ва малакали ходимлар бекитилди. Бундан ташқари, уларда ватанпарварлик руҳиятини ва танлаган касбига содиқлик туйғуларини шакллантириш мақсадида, ўқув машғулотларидан ташқари пайтларида вазирликнинг тарихий музейи ва хотира майдонларига экскурсиялар ташкил этилди.
      Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов, вазир маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдаков, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ш.Қудияров ҳамда вазирликнинг фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари истеъфодаги подполковник Ф.Санкибаев иштирокида ёш ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
      Ўқув йиғини якунида, вазирлик раҳбарияти томонидан ёш ходимларга хизмат гувоҳномалари тантанали равишда берилиб, ўз хизмат жойларига тарқатилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот хизмати.

Text to speech