28 Ноябр 2023 йил 5420

Шахсий таркиб ўртасида саф кўриги ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркибининг формали кийим-бошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя етилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Ғ. Эшимбетов бошчилигида саф кўриги ўтказилди.

Саф кўрик давомида ходимларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Саф Низомининг айрим машқлари бажарилди. Бундан ташқари, шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech