Академик лицейда, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбай Низанов билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида ўқувчи ёшлар ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбай Низанов билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёзувчининг, “Шунақасиям бўлади”, “Нишона”, “Кулгим келади”, “Одам кулдиргани учун”, “Сизга бўлмайди”, “Ўзга сайёрада етти кун”, “Ақчагул”, “Охират ўйқуси”, “Душман”, “Ошиқ бўлмаган ким бор”, “Ҳаво кемасидан икковлон”, “Муҳаббат қўшиғи” каби 40га яқин китоблари қорақалпоқ ва ўзбек ўқувчиларининг севимли китобларига айланган. Тадбир давомида, М.Низанов ўқувчи ёшларга ўзининг ҳаёт йўли, дастлабки ёзувчиликка бўлган қизиқишлари ҳақида ва асарларининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда ўқувчи ёшлар томонидан ёзувчига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди.
Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан ёзувчининг ижодига мансуб шерлар ижро этилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида, маданий тадбир бўлиб унда Беруний тумани 6-сонли музика ва санаът мактаби жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ўқувчи ёшларга, ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратилиб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.