17 Декабр 2022 йил 657

Амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлик департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Ибрагимов Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш хизмати тизими ишлари билан танишиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Подполковник Шерзод Ибрагимов дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони шахсий таркибининг олиб борилаётган ишлари билан яқиндан танишиш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишидаги вазифаларнинг ижроси бўйича батальон ходимлари билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида Президентимиз томонидан Ички ишлар органлари ходимларининг иш самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз қилинди. Шунингдек  жамоат тартибини сақлаш, жиноятлар ва бошқада ҳуқуқбузарликлари аниқлаш, уларнинг олдин олиш, жиноятларни очишда қатнашган, фуқароларнинг мол мулкларининг талан-тарож этилишининг олдин олишда юқори кўрсаткичларга эга бўлган ходимларга маошининг 50 ва 100 % миқдоринида маблағлай мукофотланди. Шунинг патруль-пост ходимларининг иш самарадорлигини арттириш мақсадида йўлга қўйилган 3 босқичли хизмат вазифалари тақдимотлар билан таништирилди.
 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech