24 Сентябр 2020 йил 1192

Амударё тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳи назоратидаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилди.

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун хизмат қилмоқда. Тобора равнақ топиб бораётган юртимизда азалдан инсонпарварлик тамойиллари, инсон шаъни ва қадри олий масала сифатида алоҳида эътиборга олинган.Ички ишлар органларининг пробация хизмати ташкил этилгандан буён жазоларнинг бажарилиши назорат қилиниши баробарида, ушбу тоифа шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишга ва ишга жойлаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, энг асосийси, шахсни тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилиб келинмоқда.  Мамлакатимизда пробация бўлинмалари назоратида турган маҳкумлар ўртасида ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар амалга оширилиб, қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олди олинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пробация бўлими бошлиғи подполковник У. Қурбонбоева Амударё туманида бўлиб туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи назоратида турган шахслар билан учрашув ўтказди.  Учрашувда туман Ички ишлар бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари қатнашди. подполковник У. Қурбонбоева пробация гуруҳи назоратида турган шахсларга суд ҳукми талабларига амал қилиш кераклиги, бир маротаба билиб-билмай қилган ишларига қайта қўл урмасликлари лозимлиги, қонун-устувор жазо – муқаррар эканлиги, қонунни билмаслик жазодан озод этишга асос бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Назоратда турган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг, пробация гуруҳи назоратида турган Гулзор маҳалласида яшовчи, аёлнинг уйига бориб унинг яшаш шароити, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган ижтимоий муаммолари ўрганилди. пробация гуруҳи назоратидаги ижтимоий аҳволи оғир ҳамда эҳтиёжманд бўлган Арна бўйи маҳалласида яшовчи бир нафар ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган Тўлқин овулида яшовчи бир нафар шахсларнинг оилаларига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech