20 Сентябр 2023 йил 1780

Амударё тумани ҳудудида оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилиниб, қизил тоифага кирган маҳалла бешликларининг иш фаолияти танқидга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б. Торебеков ҳамда Миллий гвардия Қорақалпоғистон республикаси бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов шунингдек туман хокими иштирокида Амударё туманида жиноятчиликнинг олдини олиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотларга йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳудудидаги юз берилаётган оғир оқибатли жиноятларга тўхтаб ўтилди шунингдек қизил тоифага қирган маҳаллаларда жиноятчиликнинг кескин олдини олиш, тунги вақтларда бириктирилган нарядларни кучайтириш, маҳаллаларга видео кузатув ускуналари ўрнатиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан маҳалла бешликларининг ишлар етарли даражада эмаслиги, ушбу йўналишдаги ишларни кучайтириш кераклиги айтиб ўтилди ҳамда маҳалла бешликларининг иш фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Келгусида бу борадаги ишларда биргаликда ишларни тақил этиш бўйича мутасаддиларга ташкилотларга топшириқлар берилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати   

Text to speech