31 Май 2023 йил 502

Амударё туманида олиб борилган тезкор тадбир натижаси 100,00 грамм “ОПИЙ” гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Жорий йилнинг 20 май куни соат 06:50ларда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ҳамда Шуманай ҳам Амударё туманлари ИИБ ходимлари томонида Амударё тумани Қипчақ ОФЙда жойлашган пантон кўпригида ўтказилган тезкор тадбир давомида Амударё тумани яшовчи 1971 йил туғилган Б. Ш исмли шахсга тегишли бўлган Spark русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб ёнида йўловчи сифатида келаётган Нукус туманида яшовчи 1972 йил тугилган Ж. Ф ва Хўжайли туманида яшовчи 1979 йил туғилган фуқаро Я.А исмли шахслар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, фуқаро Я. А га тегишли бўлган автомашинанинг ўнг олди уриндигининг орқа томонидан қора ранги целлофан пакетга солинган ичида ялтироқ рангли фалга қоғозига ўралган 2 (икки) дона целлофан пакет бўлагига ўралган ичида жигар рангли, ўткир ҳидли, юмшоқ, ёпишқоқ холдаги 100,00 грамм “ОПИЙ” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни борлиги аниқланди ва холислар иштирокида текшириб кўриш учун далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Я.А исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати

 

Text to speech