27 Декабр 2023 йил 4885

Авф этилган шахсларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан шахсий қабул ўтказилиб уларга ижтимоий ёрдам кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 04-декабрь кунги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш ёълига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни Авф етиш тўғрисида”ги ПФ-202-сон Фармонига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича судланган 6 нафар шахслар Авф етилди. Шундан 2 нафари жазони ижро етиш муассасаларидан муддатидан илгари шартли равишда озод етилган бўлса, яна 4 нафари шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Пробатсия гуруҳлари ҳисобида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар жазодан тўлиқ озод етилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан Жазони ижро етиш муассасаларидан озод етилиб, Пробатсия гуруҳлари ҳисобига олинган 2 нафар шахслар билан шахсий қабул ўтказди ҳамда уларнинг келгусида қайта жиноятга қўл урмаслик улрага ижтимоий ярдам кўрсатиш бўйича мутасида ҳодимларга топшириқлар берилди. Шунингдек шаҳар-туман ҳокимликлари қошидаги ижтимоий кўникма марказлари томонидан бир марталик 1.870.000 сўмдан моддий ёрдам пуллари берилиши таъминланди. Авф етилган 2 нафар шахсларга шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, текширув натижаларига кўра 1 нафари касалиги аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб ижтимоий ярдам кўрсатилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech