7 Декабр 2021 йил 771

Байрам арафасида янги уйлар фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги байрами арафасида Нукус шаҳрида янги бунёд этилган кўп қаватли уйлаор ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгаши Раисининг ўринбосари А.Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, полковник М.Юсупов йиғилганларни Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги байрами ҳамда янги уйнинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.
Таъкидлаганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат хизматчиларини, айниқса юртимизда жамоат тартибини сақлаш ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган ходимларни турар жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрь кунги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, имтиёзли кредитлар асосида қўриб битказилган 15та хонадон Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари, 15таси Миллий гвардия ходимларига тантанали равишда топширилди. Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилган ушбу турар жойлар 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги байрамига ажойиб туҳфа бўлди.
Тадбирда турар жойни қисқа муддат сифатли қилиб битказган “СONCRET BUILDINGК” масъулияти чекланган жамиятига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Ташаккурномаси топширилди.
Тадбир иштирокчилари янги хонадонларда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Янги уйни топшириш маросими санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech