Байрам муносабати билан бир қатор ходимлар тақдирланди
Маълумки, 1 сентябрь Мустақиллик куни мамлакатимиз тарихидаги энг улуғ ва энг азиз байрамлардан саналади. Шу боисдан ҳам ушбу сана 30 йилдан буён кўтаринки руҳда белгиланиб келинади. Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бир қатор эл-юрт тараққиёти ҳамда осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради. Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишоналари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати ҳамда пул мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан ходимларни табриклаб, рағбатлантирилган ходимларнинг келгуси иш фаолиятларида янада масъулият билан ёндашиб бундан ҳам юқори мукофотларга сазовор бўлишларини тилади. Байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.