15 Август 2025 йил
67
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш департаменти раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 14-15 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирининг 2025 йил 7 мартдаги 90-сон Фармойишига асосан, Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг
қуйи тизимларида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви давомида аниқланган
камчиликларнинг бартараф этилганлиги, шунингдек раҳбарият томонидан барча
топшириқлар ижроси бажарилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш департаменти
бошлиғи, полковник У.Ш.Ташходжаев томонидан жорий йилнинг 14-15 август кунлари
ўрганиш ишлари олиб борилди.