Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими ходимларининг "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор профилактик тадбири доирасида туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан Тахиатош тумани Ички ишлар
бўлими шахсий таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025
йил 09 апрель кунги 142-сонли буйруғига асосан Республикамиз ҳудудида жорий йилнинг
15 апрель кунидан 15 май кунлари оралиғида "Хавфсиз ва соғлом юрт"
тезкор профилактик тадбири доирасида туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт
олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш уюшган жиноятчиликка қарши
курашиш борасида олиб борилган тадбирларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек
хар бир масъул ходим жиноятчиликни жиловлаш юз бериши мумкин бўлган жиноят ва
ҳодисаларининг олдини олишда тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш кераклиги
топширилди