Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларида қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Қонликўл туманида Қўнғирот, Шуманай, Мўйноқ ва Қонликўл тумани аҳолисининг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 6-10 май кунлари республика Ишчи
гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган
муаммоларига ечим топиш бўйича жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 7 май куни Қонликўл тумани Ихтисослаштирилган мактаб биносида
Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Шуманай туманлари фуқароларининг суд-ҳуқуқ,
ижтимоий-иқтисодий ҳамда қурилиш ва коммунал соҳалар бўйича мурожаатлари кўриб
чиқилди. Унда республика ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Ташкилий департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Маҳамадали
Исмоилов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Бахтиёр Тўрабеков
фуқароларнинг Ички ишлар органларига оид мурожаатларини қабул қилди. Қабулда
мурожаатларнинг деярли кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш
учун вақт талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, ижроси назоратга
олинди. Айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар
берилди.