Беруний тумани ҳудудида оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилиниб, жиноятларни жиловлаш ва барвақт олдини олиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди
Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурорнинг ўринбосари Ш.Тўхтабоев, Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б. Торебеков ҳамда Қорақалпоғистон
Республикаси прокурори Э. Таджиев шунингдек туман хокими иштирокида Беруний
туманида жиноятчиликнинг олдини олиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича
мутасадди ташкилотларга йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳудудидаги юз берилаётган
оғир оқибатли жиноятларга тўхтаб ўтилди шунингдек қизил тоифага қирган
маҳаллаларда жиноятчиликнинг кескин олдини олиш, тунги вақтларда бириктирилган
нарядларни кучайтириш, маҳаллаларга видео кузатув ускуналари ўрнатиш бўйича
тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан маҳалла бешликларининг ишлар
етарли даражада эмаслиги, ушбу йўналишдаги ишларни кучайтириш кераклиги айтиб
ўтилди.Бу борадаги ишларда биргаликда ишларни тақил этиш бўйича мутасаддиларга
тушунтириш ишлари олиб борилди
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати