Беруний туманида Йўл патруль хизмати инспекторлари ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Nexia-3 транспорт воситасини тўхтатиб текширганда гиёҳванд моддалар борлиги аниқланган.
Шу йилнинг 07 июнь куни соат 13:00 лар
атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-минтақа ЙҲХБ ва
Беруний тумани ИИБ ОҚХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида
Тўрткўл туманида яшовчи 1999 йил туғилган М.Т исмли шахс ўз бошқарувидаги
Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб, олд ўриндиқда таниши Тўрткўл туманида
яшовчи 1988 йил туғилган А.Р билан Беруний тумани Шаббоз ҚФЙ ҳудудининг ички
йўлида бошқариб кетаётганда Беруний туманидан Хоразм вилоятига ўтувчи Амударё
устидан ўтувчи қурилган кўприк ёнида постда турган Қорақалпоғистон Республикаси
ИИВ ЙҲХ ЙПХ ходимлари томонидан шубҳа уйғотиб таъқиб қилиб текширмоқчи
бўлганида Р.А автомашинадан тушиб воқеа жойидан қочиб кетган, ИИБ ЙҲХБ
ходимлари томонидан М.А га тегишли бўлган Nexia-3 автомашинасини кўздан
кечирилганда автомашина салонидаги қўл тормози остида 3-бўлак 0,18 грамм бўлган
"Героий" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, Беруний тумани ИИБ
тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси билан
жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати