Беруний туманида волейбол бўйича U-18, яъни 18-ёшгача бўлган вояга етмаган ўғил болалар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январь кунги «Ўзбекистон Республикасида вадан-тарбия ҳамда спортни янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш тўғрисида» ги фармонини ижросини таъминлаш мақсадида мақсадида Беруний туманида волейбол бўйича U-18, яъни 18-ёшгача бўлган вояга етмаган ўғил болалар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақа мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ўз ора беллашди. Бир неча кун давом этган мусобақа қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Қизиқарли беллашувлар, унутилмас лаҳзаларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар аниқланди. Ғолибларни тақдирлаш маросимига Қорақалпоғистон волейбол федерация бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков сўзга чиқиб, йиғилган спортчи ёшларни, мусобақада қўлга киритган ютуқлари билан қутлади. Мусобақа якунига қура 3-ўринни Навоий вилояти ёшлари командаси, 2-ўринни Фарғона вилояти жамоаси эгаллади. Фақирли биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар жамоаси Ўзбекистон Республикаси кубогини қўлга киргизди. Ғолиб бўлган жамоалар ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом медаль ҳамда қиммат баҳоли совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати