Назарий билимларни амалиётда мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 25 январь куни Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясидан бириктирилган амалиёт раҳбарлари, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари, шунингдек уларга бириктирилган мураббийлар билан биргаликда курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини ўташи юзасидан ўтказилган мажлис бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябридаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсида таҳсил олаётган 13 нафар курсантларнинг малакавий амалиёти кўтаринки руҳда ташкил этиш бўйича бўлиб ўтган мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ш.Кудияров, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари майор С.Б.Атамуратовлар иштирок этди Унда малакавий амалиётни ташкил этиш, курсантларни эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш ҳамда малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш бўйича йўриқномалар берилди. Йиғилиш якунида ота-оналар ва курсантлар томонидан берилган саволларга вазирлик раҳбарияти томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати