19 Сентябр 2025 йил
279
Бўзатов тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувда туман ҳокими Б.Уббиниязов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Қурбонбоева ва 1-сонли мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари иштирок этди. Учрашув давомида Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 10 сентябрдаги ПП-163-сонли Фармонига асосан ёшларнинг ҳар томонлама билимли, зийрак ва бахтли бўлиб камол топишлари учун яратилган имкониятлардан мақсадли фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда бир қатор ёшлар ўз фикр ва таклифларини билдирди. Таклифлар раҳбарлар томонидан маъқулланиб, тегишлилиги бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.