9 Апрел 2025 йил
1035
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Нукус шаҳар Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида, 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг 22 таси жойида ижобий ҳал этилди, 8 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, бир гуруҳ фуқароларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тўғрисида илгари мурожаат қилган бир нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.