22 Июн 2022 йил 840

Бир гуруҳ фахрийлар ва ходимларнинг ота-оналари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 07 июнь кунги 135-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 09 июнь кунги 109-сонли Фармойиши тасдиқланди. Ушбу фармойишга асосан жорий йилнинг 10 июнь кундан 10 июль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни юқори савияда ўтказиш белгиланган.
“Интизом ойлиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан масъул ходим майор В.Гафаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари иштирокида Тахтакўпир, Қораузак, Чимбой, Кегайли ва Бўзотов туманларига бориб ички ишлар бўлимлари ходимлари билан йиғилиш ўтказди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари И.Ахмедов сўзга чиқиб, ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилиш кераклиги ҳамда тизимда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан республика бўйича ходимлар билан боғлиқ тартиб-интизом бузиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар ўқиб эшиттирилд. 
Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари И.Ахмедов ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ва ёш ходимларга устозлик қилиб келаётган истеъфодаги фахрийларга ташаккурномалар берилди.   
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech