9 Декабр 2020 йил 1032

Президент Фармони билан бир гуруҳ шахслар авф этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 04 декабрдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги ПФ-6152-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 фуқаро авф этилди, шундан, Қорақалпоғистон Республикасидан 2 нафарини ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикасидан авф этилган 2 нафар шахслар билан мутасадди раҳбарлар томонидан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди, муаммолари ўрганиб чиқилди ва ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech