22 Октябр 2025 йил
302
Ўзбекистон касаба уюшмалари уюшмаси ташкил этилганининг 120 йиллиги ҳамда 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди
Мусобақада барча шаҳар ва туманлардаги қўриқлаш бўлими ходимларидан жами 11 та жамоа иштирок этиб, ўзаро қизғин беллашувлар олиб борди. Ўтказилган мусобақалар якунига кўра Нукус шаҳарлараро қўриқлаш бўлими жамоаси учинчи ўринни, Мўйноқ тумани қўриқлаш бўлими жамоаси иккинчи ўринни ҳамда Қораўзак туманлараро қўриқлаш бўлими жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар Қўриқлаш бошқармаси томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланди.