1 Сентябр 2020 йил 1176

Байрам муносабати билан бир қатор ходимлар тақдирланди

Маълумки, 1 сентябрь Мустақиллик куни мамлакатимиз тарихидаги энг улуғ ва энг азиз байрамлардан саналади. Шу боисдан ҳам ушбу сана 29 йилдан буён кўтаринки руҳда белгиланиб келинади.
Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бир қатор эл-юрт тараққиёти ҳамда осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан байрам табриги шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, «Махсус унвонлар», “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати ҳамда пул мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан ходимларни табриклаб, рағбатлантирилган ходимларнинг келгуси иш фаолиятларида янада масъулият билан ёндашиб бундан ҳам юқори мукофотларга сазовор бўлишларини тилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech