27 Декабр 2021 йил 541

Болажонлар учун байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Ҳар йили болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда театрлар томонидан атайлаб улар учун тайёрланадиган ёрқин ва ранг-баранг томошалардир. Жорий йилнинг 27 декабрь куни Нукус шаҳрида жойлашган Ёш томошабинлар театрида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг ва ички ишлар органларининг соҳавий хизматлар ходимларининг фарзандлари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Байрамда театр жамоаси томонидан тайёрланган «Янги йил томошалари» номли шоу концерт дастури болажонлар эътиборига ҳавола этилди .
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар иштирок этиб, болаларни байрам билан табриклади.
Сўнг хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига, Президент совғалари ва ходимларнинг фарзандларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Байрам тадбири болажонларда алоҳида таъсиротлар қолдира олди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech