"Бор меҳримиз сизга болажон" акциясида ички ишлар органлари ходимлари ҳам иштирок этишди.
Азал-азалдан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ҳислатларидан бири оғир аҳволда қолган инсонларга кўмак бериши бугунги авлод томонидан ҳам давом этиб, чорасиз инсонларни қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ва хайрли ишларидан саналади.
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан бемор болаларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш марказида «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Бор меҳримиз сизга болажон» шиори билан акция ўтказилди.
Ёшларда ватанпарварлик, эзгулик ва меҳр-оқибатни шакллантиришга хизмат қилувчи бу тадбирда потенциал донорлар қатори Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари кўнгиллилар сафида акцияда қатнашиб, қон топширишди.
Акцияда фаол иштирок этганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати