Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Нукус туманида содир этилган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди
Сўнгги
вақтда Нукус туманида содир этилган оғир оқибатли жиноятларнинг келиб чиқиш
сабаблари ва келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш
ўтказилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ва тегишли
идора ташкилот раҳбарлари, Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек маҳалла
фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, айрим ҳудудларда
маҳалла еттилиги томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш
борасидаги ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги оғир оқибатли жиноятлар содир этилишига
сабаб бўлмоқда. Шу боис йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва
ҳамкор ташкилотлар ходимларига содир этилган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб,
келгусида бундай жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтириш
лозимлиги таъкидланди. Тадбир якунида келгусида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликларнинг, шунингдек, бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича
йиғилган масъул ходимларга вазифалар белгилаб берилди.