24 Апрел 2025 йил
319
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан «Пайшанба профилактика куни» муносабати билан Қорақалпоқ давлат университетида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 08.03.2025 йилдаги «Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини олий таълим ташкилотларига бириктириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш тўғрисида»ги 15/11-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбир давомида, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида Қорақалпоқ давлат университети талабалари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб олди.