1 Сентябр 2025 йил 124

Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан мактабларда ўтказиладиган "Билимлар куни" байрам тадбирлари чоғида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш йўналишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хизмат олди йиғини ўтказилди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Нукус шаҳрида янги ўқув йилининг бошланиши ҳамда "Билимлар куни" байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг махсус йиғилиши ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бахитжон Избасаров томонидан ходимларга жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари бўйича хизмат йўриқномаси ўтказилди.

 

Text to speech