28 Октябр 2021 йил 725

Минни футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Нукус олимпия захиралари коллежида «25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни» касб байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг минни футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами 24 жамоа иштирок этди. Икки кун давомида қизғин беллашувларга бой бўлиб ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тахтакўпир тумани ИИБ жамоаси, иккинчи ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ терма жамоаси, учинчи ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи жамоасига насиб этди.
Ғолибларни тақдирлаш тадбирига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, иштирок этиб, спортчиларни 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни касб байрами билан табриклади ва ғолибларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган кубок, медаль, ва қимматбаҳо совғалар топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech