5 Июн 2025 йил 907

Бу йилги Қурбон ҳайитини тинч ва осуда ўтказиш мақсадида Республика масъуллари Тўрткўл туманидаги "Мулла Жумабой" масжидига ташриф буюрди

Ташрифдан асосий мақсад фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, байрам тадбирларини юқори даражада ташкил этиш, аҳоли томонидан ҳайит намозини ўқиши учун барча зарур шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар масжидларда яратилган қулайликлар, жумладан, намоз ўқиш жойларининг кенглиги ва тозалиги, ҳожатхоналарнинг ҳолати, тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари ва бошқа ташкилий масалалар билан атрофлича танишди. Шундан сўнг мутасаддиларга ҳайит намозини хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, юқори савияда адо этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Text to speech