17 Август 2024 йил 1273

Бухоро вилоятида бўлиб ўтган "Тўмарис издошлари" кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги умум жамоси фахрли 1-ўринни эгалади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрь кунидаги Фармони ҳамда Ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 8 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчи аёллар ва ходималари ўртасида «Тўмарис издошлари» мусобақасини ўтказиш тўғрисида»ги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 13-16 август кунлари Бухоро вилоятида «Тўмарис издошлари» мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақада 18 жамоа таркибида 235 нафар ички ишлар органлари аёл ходималари иштирок этишди.

Мазкур кўрик-танловда иштирокчилар 5 та шарт бўйича беллашдилар.

Жумладан, саҳна кўрини шаклидаги таништирув шарти.

Шундан сўнг, қатнашчилар шартли ярадор (жароҳатланган)ларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни жанг майдонидан олиб чиқиш жараёнидаги ҳатти-ҳаракатлари, ўзларини тутишлари, шартли ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётларини бажаришди.

Учинчи шартда эса АК74 (автомат калашников) ва ПМ9 (пистолет Макаров) пистолетидан амалий ўқ отиш машғулотларида ўзларининг мерганлик қобилиятларини синовдан ўтказишди.

Мусобақанинг охирги кунида эса дастлаб, ҳар жамоадан 4 нафар мусобақа қатнашчилари эстафета шаклида югуриш, куннинг иккинчи ярмида эса сув ҳавзасида эркин услубда 50 метр масофага сузиш бўйича биринчилик учун беллашишди.

Кўрик-танлов якунлари бўйида "Тўмарис издошлари" кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Ички ишлар вазирлиги масъуллари, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда қатнашчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган аёлларнинг соғлом турмуш тарзига амл қилишини таъминлаш, жисмоний фаоллигини кучайтириш мақсадида спортга жалб қилиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилаётганини алоҳида эътироф этиб, ушбу кўрик-танлов мазкур ишларнинг узвий давоми бўлганини таъкидлашди.

Тақдирлаш маросимида дастлаб, Ички ишлар вазиринг тегишли буйруғига асосан мусобақани намунали ўтказишда кўрсатган кўмаклари учун вилоят сектор раҳбарлари Ички ишлар вазирининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Шундан сўнг яккалик ҳамда умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган қатнашчиларга, медаль, диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар ички ишлар органлари сафида хизмат қилаётган аёл ходимларни ватанга ва халқга садоқат билан хизмат қилиш руҳида тарбиялашга кўмаклашиши билан бирга, уларни жисмонан соғлом ва жанговар шай ҳолат бўлишларига замин ҳозирлайди.

Text to speech