21 Декабр 2022 йил 729

Cаф кўриги ўтказилди.

Республикамиз ҳудудида «Президент арчаси» тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркибининг формали кийим-бошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя етилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Ғ.Ешимбетов бошчилигида саф кўриги ўтказилди.

Саф кўрик давомида ходимларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Саф Низомининг айрим машқлари бажарилди.Бундан ташқари, шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech