20 Май 2021 йил 830

Чимбой ва Нукус туманларида сайёр қабуллар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқук масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг жорий йилнинг 20 май куни,  Чимбой Тахтакупир Қораўзак Кегайли ва Бўзатов туманлари аҳолиси учун Чимбой туманида ҳамда Нукус шаҳри, Амиударё ҳамда Нукус туманлари аҳолиси учун Нукус туманида ўтказилган сайёр қабулларда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини қабул қилиш учун,  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Манавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Т.Жуманов, Вазирлик ҳузуридаги тергов департаменти бўлим бошлиғи подполковник Ш.Убайдуллаев  ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва унинг ўринбосарлари  иштирок этишди.
Қабуллар давомида, фуқаролардан жами  33 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 2 мурожаат жойида ижобий ҳал этилди қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 7 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинган бўлса  24 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўтказилган қабулларда давомида  ички ишлар органларига қайта тиклаш хизматга қабул қилиш, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари ҳамда фуқаролик ва паспорт виза масалалари бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech