Чимбойлик ёшлар вазирликда
ишлар вазирлигида вазир, полковник А.Темирханов, унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва бошқа муассаса ва ташкилотлар масъул раҳбарларининг вазирлик марказий аппарати, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ва Нукус шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида таълим олаётган бир гуруҳ ёшлари билан онлаин учрашуви бўлиб ўтган эди.
Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда, Чимбой туманининг ёшлари томонидан, Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари билан яқиндан танишиш истагини билдириб қилган таклифи вазирлик раҳбарияти томонидан қўллаб қувватланиб жорий йилнинг 16 декабрь куни Чимбойлик бир гуруҳ ёшларнинг вазирлик аппаратига саёҳати ташкиллаштирилди.
Ёшлар ички ишлар вазирлигига ташрифи давомида, ППХваЖТСБ, Махсус отряд, Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг жанговар ва махсус техникалари танишишди шунингдек, кинология хизматининг махсус чиқишлари намойиш этилди.
Бундан ташқари, ходимларга яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга ички ишлар органлари тарихи музейида ҳам бўлишди.
-Бугунги саёҳат менда алоҳида таъсуротлар қолдирди келажакда албатта мен ҳам ўз юрт тинчлигига ҳисса қўшадиган ички ишлар органлари ходими бўламан дейди- Чимбой тумани 4-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Палўанбаев.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.