29 Ноябр 2020 йил 688

Ходимларнинг мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди.

Ўзбек миллий академик драма театри ва Бердоқ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқали театри жамоаларининг биргаликда саҳналаштирилган «Ўжарлар» комедияси ва «Имон» номли драмаларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиби оила аъзолари билан бирга қатнашиб, мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди.
Спектакль бошланишидан олдин, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник, А.Темирханов сўзга чиқиб, театр жамоаларининг ижодий ишларда зафарлар тилаб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Тақдим этилган бу спектакллар икки театр актёрлари томонидан қорақалпоқ ва ўзбек тилларида ижро этилди.
Спектаклларда, бир-бировга меҳр, инсонийлик буюк туйғулар акс эттирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech