10 Декабр 2021 йил 859

Давлат мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан  тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга вазирликнинг соҳавий хизматлари ва марказий аппарат ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижро этилди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланганлигини, унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг тадбирга таклиф этилган, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро бўлими бошлиғи Н.Тойимбетов ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб, 1992 йил 10 декабр “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилганлигини, Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланганлигини айтиб ўтди.
Байрам тадбири доирасида  жорий йилнинг 1-3 декабрь кунлари спортнинг «Кураш» тури бўйича ички ишлар органлари ходимлари ўртасида    «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақаси, жорий йилнинг 8 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси анъанавий «Каратэ-до» федерациясининг Республика очиқ кубоги спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари ходимлари ўртасида ўтказилган «Аълочи кинолог» кўрик танловларида иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллаган ходимларга диплом медаль ва совғалар тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech